Долларнинг расмий курси яна тушди
Жамият
−
19 Ноябрь 8237 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 20 ноябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 29,77 сўмга пасайди ва 11 910,93 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 54,75 сўмга тушиб, 13 784,52 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,09 сўмга ошди ва 147,49 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 4,02 сўмга пасайди ва 1675,14 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 8600 сўмга тушган ва 1 млн 615 минг сўмни ташкил қилган.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 19 ноябрь Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 7 млн 695 минг 863 сўмга пасайган ва 1 млрд 81 млн 690 минг 20 сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси