Доминиканда тунги клуб томи қулаб тушди. 98 киши ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
09 Апрель 6272 1 дақиқа
Доминикан Республикасида тунги клуб томининг қулашидан 98 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Listin Diario” нашри хабар берди.
Мамлакат Фавқулодда вазиятлар бўйича марказ директори Хуан Мануэль Мендеснинг сўзларига кўра, ҳодиса оқибатида яна 146 киши жароҳат олиб, шифохоналарга ётқизилган. Вайроналар остидан одамларни қутқариш ишлари ҳануз давом этмоқда ва улар охирги одам қутқарилгунча тўхтатилмайди.
Жароҳатланганларга ёрдам кўрсатиш учун 150 та тез ёрдам машинаси жалб этилган. Тунги клуб яқинида бедарак йўқолганларнинг оилалари тўпланган. Ҳалок бўлганлар орасида Монте-Кристи провинцияси губернатори Нелси Круз ҳам бор.
Қайд этилишича, воқеа пойтахт Санто-Доминго шаҳридаги Jet Set тунги клубида 8 апрель тонгида хонанда Рубби Перес чиқиш қилаётган вақтда юз берган. Хонанда томошабинлар билан бирга қулаган том остида қолиб кетган. Уни у том остидан куйлай бошлагач, топишган. Айни пайтда унинг аҳволи барқарор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Македония шимоли-шарқидаги Кочани шаҳридаги “Пульс” дискотекаси ёниб кетиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлганди. Воқеа содир бўлган вақтда муассасада 1,5 мингга яқин одам бўлган. Маҳаллий “Vecher” нашри хабарига кўра, концерт ўтказилган тунги клуб эгаси қўлга олинган.
Live
Барчаси