Дрон можароси ортидан Польша Россия элчисини ТИВга чақиртирди

Олам

image

Бугун, 10 сентябрь куни Россиянинг Варшавадаги Муваққат ишлар вакили Андрей Ордаш Польша осмонидаги  дронлар ҳақидаги хабарлар ортидан Польша Ташқи Ишлар вазирлигига чақирилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Қайд этилишича, дипломат бугун, 10 сентябрь куни соат 12:00 да вазирликка таклиф қилинган.

Дипломат Польша расмийларининг ўз ҳудуди узра уриб туширилган учувчисиз самолётларни Россия тарафидан эканлиги ҳақидаги баёнотларини асоссиз деб атаб, дронларни Россияга тегишли эканлиги ҳақида ҳеч қандай далил келтирилмаганини таъкидлаган.

“Қулаган дронларнинг аниқ келиб чиқиш жойини тасдиқлаш мумкин бўлган ягона ҳолат 2022 йилнинг ноябрь ойида Украина ракетаси бўлган. Ракета Украинадан учирилган. У икки полякнининг ўлимига сабаб бўлган”, деб таъкидлаган Муваққат ишлар вакили.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Польша биринчи марта ғарбий Украинанинг Россия томонидан нишонга олиниши вақтида мамлакат ҳаво ҳудудини бузган дронларга қарата ўт очган эди. НАТО эса Россиянинг учувчисиз самолётларининг Польша ҳаво ҳудудини бузишини тўғридан тўғри ҳужум деб ҳисобламаслигини билдирди.

Бунёд Келдибоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

НАТО Россия Польша Дрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг