Дубайдаги авиашоуда ҳарбий самолёт қулаб тушди (видео)

Олам

image

Бугун, 21 ноябрь куни Dubai Airshow 2025 кўргазмасида Ҳиндистоннинг Tejas жанговар самолёти парвоз намойиши вақтида қулаб тушди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.

Қайд этилишича, самолёт қулаши содир бўлган вақтда Tejas самолёти учувчилари дастурга мувофиқ ўз чиқишини амалга ошираётган бўлган. Бироқ бу маълумот расмий манбалар томонидан тасдиқланмаган.

“Ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган авиашоуда Ал-Мактум халқаро аэропорти устида самолёт қулагач, қора тутун кўтарилди, сигнализациялар овоз чиқара бошлади”, дейилади хабарда.

“Indianexpress”нинг ёзишича, Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучларининг Tejas самолёти ҳақиқатан ҳам томошабинлар олдида ўтказилаётган намойиш парвози вақтида ҳалокатга учраган.

“Ҳиндистон ҳаво кучлари ҳалокатни тан олди ва қўшимча тафсилотларни кутаётганини билдирди. Ҳозирча маълумотлар аниқлаштирилмоқда. Батафсил хабар кейинроқ берилади”, деб ёзади нашр.

Шунингдек, портлаш ва кўтарилган қора тутун томошабинлар, жумладан, болалари билан келган оилалар орасида ҳам ваҳима уйғотган. 

Орадан кўп ўтмай, Ҳиндистон ҳаво кучлари самолёт учувчиси вафот этганини эълон қилган.

“Учувчи ҳалокатда ўлим билан якунланган тан жароҳатларини олди. Ҳаво кучлари учувчининг ўлимидан чуқур қайғуда ва марҳумнинг оиласига чуқур ҳамдардлик билдиради. Ҳалокат сабабларини аниқлаш учун махсус комиссия тузилди”, дейилади баёнотда.

Маълумот учун, Tejas – Ҳиндистоннинг Hindustan Aeronautics Limited компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган тўртинчи авлод енгил кўп мақсадли жанговар самолёти бўлиб, у ҳаво орқали ҳужумкор қўллаб-қувватлаш ҳамда ерусти операцияларини жанговар қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия таркибидаги Карелия Республикасида ўқув парвози вақтида Су-30 ҳарбий самолёти қулаб тушганди. Ҳодиса оқибатида экипаж аъзоларининг ҳеч бири тирик қолмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

авиаҳалокат авиашоу ҳарбий самолёт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг