Дунёда пароль учун ишлатиладиган энг машҳур сўз аниқланди

Бу қизиқ

image

Дунё бўйича фойдаланувчиларнинг паролларида энг кўп учрайдиган сўз “Love” бўлди. Бу ҳақда интернетга сизиб чиққан йирик ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиб, “Касперский лабораторияси” хабар берди.

“Энг кенг тарқалган рақамлар комбинацияси – 12345. Сизиб чиққан барча паролларнинг 10 фоизи нафақат рақам, балки 1990 дан 2025 йилгача бўлган саналарга ўхшаш сонларни ўз ичига олган. Сўзлар орасида эса “Love”дан ташқари мамлакат номлари ва исмлар ҳам тез-тез учради”, дейилади хабарда.

Компания, шунингдек, паролнинг “умр давомийлиги” тўрт йилдан ошмаслигини маълум қилди. Бундан ташқари, ушбу йил сизиб чиққан паролларнинг 54 фоизи илгари интернетга тарқалган маълумотлар базаларида ҳам қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Google компанияси йил якунларини сарҳисоб қилиб, 2025 йилнинг энг машҳур сўровлари ҳамда энг кўп қидирилган шахсларни эълон қилганди. Унга кўра, бу йил Google’да энг кўп изланган сўз Gemini бўлган – бу Google ишлаб чиққан сунъий интеллект хизмати. Иккинчи ўринда “Ҳиндистон – Англия” сўрови туради. Гап икки давлат терма жамоалари ўртасидаги крикет бўйича ўйинлар серияси ҳақида кетмоқда. Учинчи ўринга эса Чарли Кирк номи чиққан – у жорий йилнинг 10 сентябрь куни оммавий тадбир чоғида отиб ўлдирилган ёш америкалик сиёсатчи эди.


Мақола муаллифи

Теглар

парол Love

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар