Дунёдаги энг қиммат уйлар қаерда сотилади?
Бу қизиқ
−
23 Июнь 11447 2 дақиқа
Дунёдаги энг қиммат кўчмас мулк бозори – Монако. Ундан кейинги ўринларда Нью-Йорк ва Гонконг жойлашган. Бундан ташқари, Франциянинг олти шаҳри ҳам Топ-20 рўйхатидан жой олган. Бу ҳақда 2024 йил декабрь ҳолатига кўра VisualCapitalist жамоаси тақдим этган жадвалда келтирилган.
Рейтинг 100-200 квадрат метр майдонга эга ҳашаматли хонадонлар учун ўртача нарх (1 квадрат метр учун) асосида тузилган бўлиб, маълумотлар New World Wealth ва Henley & Partners томонидан тақдим этилган.

Ҳашаматли кўчмас мулклар одатда дунёдаги ҳамма боришни орзу қиладиган жойларда – ҳаёт тарзи, сармоя ёки обрў учун харид қилинади. Бундай хонадонлар қуйидаги тўрт асосий хусусиятга эга:
- Юқори қиймат – машҳур шаҳарларда ёки эксклюзив курорт ҳудудларида жойлашган, 1 квадрат метр учун нархлар жуда юқори;
- Ҳашаматга йўналтирилган – қулайлик, дизайн ва якуний ишловлар энг юқори сифатда бўлади;
- Стратегик жойлашув – барқарор, глобал алоқаларга эга ва юқори ҳаёт сифатини таклиф қилувчи ҳудудлар;
- Сармоявий қиймат – кўпинча доимий яшаш ҳуқуқи ёки фуқаролик олиш имконини берувчи инвестиция дастурларини қўллаб-қувватлайди.
Бу барча мезонларга кўра рейтингнинг биринчи ўрнини эгаллаган давлат – Монако. Франция соҳилларидаги бу митти давлат дунёнинг энг бадавлат кишиларини паст солиқлар, эксклюзив ҳаёт тарзи ва ривожланган молиявий сектори билан ўзига жалб қилади. Ҳудуднинг торлиги ва талабнинг ниҳоятда юқорилиги Монакони ҳали-ҳануз квадрат метр нархлари бўйича дунё етакчисига айлантириб турибди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дунёдаги энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинганди. Рейтингга кўра, Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри Марказий Осиёдаги энг яхши шаҳар деб топилган ҳамда дунёдаги энг яхши шаҳарлар орасида 258-ўринни эгаллаган. Ўзбекистон пойтахти Тошкент эса Марказий Осиёдаги энг яхши шаҳарлар орасида 3-ўринни, дунёда эса 471-ўринни қайд этган.
Live
Барчаси“Самарқанд дарвоза”да Tahoe ёниб кетди
19 Декабрь