Электр ва газга ноқонуний уланганлик учун жазо оғирлаштирилди

Жамият

image

Ўзбекистонда газ, электр, иссиқлик ва водопровод тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб, ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилди. Бу ҳақда 11 март куни қабул қилинган 1121-сонли қонун билан Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузган фуқаролар базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан 20 бараваригача (8 млн 240 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса – 25 бараваридан 30 бараваригача (12 млн 360 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши мумкин.

Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланганлар БҲМнинг 15 бараваридан 25 бараваригача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этганлик учун, БҲМнинг 30 бараваридан 75 бараваригача (30 млн 900 минг сўмгача) миқдорда жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши белгиланди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.


Мақола муаллифи

Теглар

газ қонун Электр Жиноят кодекси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг