Электрон тижорат билан шуғулланувчилар учун солиқ ставкалари оширилади

Жамият

image

Электрон тижорат билан шуғулланувчи тадбиркорлар учун бир қатор солиқ ставкалари оширилади. Янги тартибга кўра, фойда солиғи 10 фоиздан 15 фоизгача, айланма солиғи эса 3 фоиздан 4 фоизгача кўтарилади.  Бу Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026–2028 йилларга мўлжалланган бюджет бўйича маълумотида келтирилган.

Ушбу ўзгаришлар 2026 йилдан кучга кириши кутилмоқда. Дастурга мувофиқ қатор хизмат турлари бўйича солиқ ставкалари қайд этилган. Жумладан, 2026 йил 1 январдан бошлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосига қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) 0% этиб белгиланади.

Ўз эҳтиёжлари учун гипс хомашёсини қазиб олиб, ундан қурилиш материаллари тайёрлайдиган корхоналар ер қаъридан фойдаланиш солиғини 50% ставкада тўлайди.

Иссиқхона хўжаликлари учун ҳам имтиёзлар жорий этилади. 2029 йил 1 январгача улар учун ижтимоий солиқ ставкаси 1% қилиб белгиланади, агар иссиқхоналар йиллик даромадининг камида 60 фоизини ташкил этса. Ер солиғи эса ер тоифасидан қатъи назар, қишлоқ хўжалиги ерларига белгиланган ставкалар бўйича ҳисобланади.

Расмийларга кўра, асосий солиқ ставкалари оширилмайди. 2026 йил давлат бюджети ва иқтисодий ўсиш прогнозлари муҳокама қилинган йиғилишда ҳам шу маълумот тасдиқланган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи ставкалари 2028 йил 1 январгача оширилмаслиги белгилангани ҳақида хабар қилинганди. Шу асосида 2024 йилнинг 27 декабрь куни “Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинганди.

Комила Қобилова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

солиқ Иқтисодиёт Электрон тижорат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг