Энди киберфирибгарлар таёқ билан саваланади. Сингапурда! (видео)

Олам

image

Энди Сингапурда киберфирибгарлик билан шуғулланган шахслар таёқ билан урилиб, жазоланади. Бу ҳақда жорий йилнинг 4 ноябрь куни ҳукумат сайтида эълон қилинди.

Маълум бўлишича, фақат шу йилнинг биринчи ярмида Сингапурда ўн минглаб фирибгарлик ҳолатлари қайд этилган, уларнинг оқибатида жами 385 миллион долларга яқин зарар етган.

“Масофавий алоқа орқали алдамчилик йўли билан содир этиладиган фирибгарлик жиноятини қилган шахслар камида олти марта таёқ билан урилади”, дейди Ички ишлар вазири Сим Энн.

Таъкидланишича, бу жазо тури учун ҳукумат 60 дан 120 сантиметргача узунликдаги, 4-13 миллиметр қалинликдаги эгилувчан таёқларни ишлатади, улар ротанг ёки бамбукдан тайёрланади. Жазо ижросидан олдин мажбурий тиббий кўрик ўтказилади. Онлайн фирибгарликда айбланган шахс 6 тадан 24 мартагача таёқ билан урилади. 

Қайд этиш жоиз, Сингапурда бундай жазо янгилик эмас. Бу орол давлатда 65 турдаги жиноят учун, жумладан ўғирлик учун ҳам мажбурий равишда таёқ билан уриш жазоси мавжуд. Жазо фақат тиббий кўрикдан ўтказилгандан сўнг қўлланилади. Жазодан аёллар, қизлар ва 50 ёшдан ошган эркаклар озод этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Сингапурдаги ўзбекистонликлар мамлакатда тамаки маҳсулотларини қиздирувчи қурилмалар (IQOS ва бошқалар) ҳамда электрон сигареталар (вейплар), айниқса, “K-pods” туридаги ва таркибида этомидат мавжуд бўлган вейпларга қарши янада қатъий қонунчилик чоралари кучга киргани ҳақида огоҳлантирилган эди.

Моҳичеҳра Қадамова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Сингапур киберфирибгар K-pods

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг