Энг гўштхўр мамлакатлар эълон қилинди

Олам

image

Дунёда қорамол гўштини истеъмол қилиш бўйича Аргентина давлати етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда “Visual Capitalist” томонидан тайёрланган инфографикада сўз боради.

Маълум қилинишича, мол гўшти истеъмоли бўйича энг юқори кўрсаткичларни кўрсатган беш давлат қуйидагилар:

  • Аргентина (ҳар бир одамга йилига 46 кг);
  • Зимбабве (44,4 кг), АҚШ (38 кг);
  • Исроил (36,1 кг);
  • Бразилия (34,6 кг).

Аргентиналикларнинг гўшт истеъмоли бўйича етакчилиги асосан миллий таом ҳисобланган асадога боғлиқ экани айтилади. Зимбабве ҳам бу борада ажралиб туради, бу мамлакат Африка қитъасида мол гўшти истеъмоли энг юқори бўлган ҳудудлардан бири ҳисобланади.

Чўчқа гўшти энг кўп истеъмол қилинадиган давлатлар қаторида Хорватия (57,4 кг) биринчи ўринда турибди. Ундан кейин Испания (56,5 кг), Черногория (53,5 кг), Гонконг (52,6 кг) ва Польша (51,6 кг) туради. Хорватия ва Испанияда чўчқа гўшти кўплаб миллий таомларнинг асосий қисми бўлиб, қуритилган гўшт маҳсулотлари ва турли ҳудудларга хос пишириқлар орқали анъанавий равишда истеъмол қилиниб келинади. Черногория ва Гонконгда эса чўчқа гўшти кундалик овқатланиш таркибининг ажралмас қисми ҳисобланади.

Товуқ гўшти истеъмоли бўйича етакчи бешликни Сент-Винсент ва Гренадинлар (94,1 кг), Тонга (90,6 кг), Маршалл ороллари (74,8 кг), Самоа (74,8 кг) ва Исроил (70,8 кг) эгаллаган. Бу гуруҳдаги тўртта давлат орол мамлакатлар бўлиб, у ердаги чекланган ер ресурслари товуқчиликни нисбатан арзон ва қулай озиқ-овқат манбаи сифатида ривожлантирган. Товуқ гўшти осон етиштирилиши ва арзонлиги сабабли асосий протеин манбаи бўлиб қолмоқда.

Қўй ва эчки гўшти (баранина ва козялатина) энг кўп истеъмол қилинадиган давлатлар қаторида эса Монголия мутлақ етакчи – жон бошига 68,5 кг. Ундан кейинги ўринларда Баҳрайн (23,4 кг), Янги Каледония (21,9 кг), Туркманистон (20,3 кг) ва Чад (19 кг) жойлашган. Монголияда юқори кўрсаткичлар мамлакатнинг кўчманчи чорвачиликка асосланган ҳаёт тарзидан келиб чиқади. Қаттиқ иқлим ва унумдор ерларнинг камлиги сабабли, монголлар асосан гўштга таянган анъанавий овқатланиш моделига эга.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мўғулистон гўшт ва гўшт маҳсулотларининг асосий қисмини Ўзбекистон, Хитой, БАА, Қатар, Қозоғистон ва Вьетнамга экспорт қилаётгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Аргентина мол гўшти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг