Эрдўған Трамп билан Россия-Украина масаласини муҳокама қилади (видео)

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған жорий йилнинг 5 январь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп билан Украина можаросини тартибга солиш режасини муҳокама қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда у бугун, 2 январь куни журналистлар билан суҳбатда айтиб ўтди.

“Мен ҳам Россия Президенти Владимир Путин билан, ҳам Трамп билан алоқаларни давом эттиряпман. Душанба куни Парижда “Кўнгиллилар коалицияси” саммити бўлиб ўтади. Унда менинг номимдан Ташқи ишлар вазири иштирок этади. Душанба куни кечқурун эса мен яна Трамп билан гаплашаман ва Украинадаги вазиятни тартибга солиш ҳамда Фаластин муаммосини муҳокама қиламиз”, дейди Эрдўған.

Қайд этиш жоиз, Туркия расмийлари бир неча бор Россия ва Украина ўртасида тўғридан тўғри музокаралар ўтказиш учун ўз майдонини тақдим этишга тайёр эканини билдирган ва Украина бўйича етакчилар учрашуви бўлиб ўтишига умид қилаётганини таъкидлаган. Хусусан, 2025 йилда Истанбулда Россия ва Украина вакиллари ўртасида уч раундли музокаралар ўтказилди.

Шунингдек, кеча, 1 январь куни ҳам Анқарада Туркия Ташқи ишлар вазири ва разведка раҳбари Ҳоқон Фидан ҳамда Иброҳим Қалин Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустам Умаров билан музокаралар олиб борди.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 28 декабрь куни Трамп ва Зеленский АҚШда музокаралар ўтказган эди. Учрашув якунида томонлар Украинада ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича эҳтимолий келишув масаласида позициялар сезиларли даражада яқинлашганини маълум қилди. Шу билан бирга, улар тартибга солишнинг асосий параметрлари, энг аввало ҳудудий масала ва Донбасснинг келажаги ҳануз ечилмаганини тан олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Россия-Украина Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг