Эрдўғаннинг бош маслаҳатчиси вафот этди

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг бош маслаҳатчиси ва собиқ спичрайтери Ҳамди Килич вафот этди. Бу ҳақда NTV телеканали хабар берди.

Маълумотларга кўра, маслаҳатчи узоқ давом этган хасталикдан сўнг Туркия пойтахти Анқара шаҳрида вафот этган. 

Шунингдек, Президент Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам ўзининг ижтимоий тармоғидаги саҳифаларига пост жойлаб, унда мамлакат бош маслаҳатчиси Ҳамди Килич вафоти муносабати билан унинг оила аъзоларига таъзия билдирган.

“Умрини давлати ва миллати хизматига бағишлаган, Туркиянинг мустақиллиги ва келажаги учун бор кучи билан меҳнат қилган бош маслаҳатчим, қуролдошим Ҳамди Киличнинг вафотини чуқур қайғу билан эшитдим. Дўстлар, укам Ҳамди Килични Аллоҳ рахматига олсин, жойлари тинч, даражалари баланд бўлсин”, деб ёзган Президент.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германияда бўлиб ўтадиган маҳаллий сайловлар арафасида турли партиялардан 16 нафар номзод кетма-кет вафот этган эди.

Бунёд Келдибоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Туркия Эрдўған Анқара Ҳамди Килич

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг