Эрон-Исроил урушида ҳалок бўлганлар сони очиқланди
Олам
−
25 Июнь 19383 1 дақиқа
Жорий йилнинг 13 июнидан бери Эронда Исроил зарбалари оқибатида камида 610 киши ҳалок бўлган, тахминан 5 минг киши жароҳат олган. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Ҳусейн Керманпур ўзининг Х саҳифасида маълум қилди.
Унга кўра, жароҳатланганлар сони 4746 нафарни ташкил этади, улардан 65 нафари 20 ёшдан кичик. Ҳалок бўлган 610 кишининг орасида эса 49 нафар аёл ва 13 нафар бола бор.
Шунингдек, Исроил миллий тез ёрдам хизмати маълумотига кўра, 13 июндан бошлаб Эрон зарбалари оқибатида 28 киши ҳалок бўлган, уч мингдан ортиқ одам жароҳат олган.
Эслатиб ўтамиз, Исроил Эронни ядровий таҳдидда айблаб, 13 июнь тонгида биринчи зарбани берган эди. Орадан 17 соат ўтиб Эрон жавоб зарбасини йўллади ва шундан сўнг томонлар ракета ҳужумларини давом эттирди. 22 июнь кечаси АҚШ Исроилга ёрдам сифатида Эроннинг ядровий объектларига зарба берди. 23 июнь оқшомида АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон ва Исроил тўлиқ ва ҳар томонлама ўт очишни тўхтатишга рози бўлганини эълон қилди.
Кейинроқ эса Исроил томони ўт очишни тўхтатиш режими ўрнатилганидан кейин ҳам Эрон ҳудудидан янги ракета отиш ҳолатлари қайд этилганини маълум қилди. Исроил ҳарбийлари бу ҳужумларга жавоб берди.
Live
Барчаси