Эрон Исроилни кассетали ракеталар билан бомбардимон қилди (видео)
Олам
−
09 Март 15777 1 дақиқа
Бугун 9 март куни Эрон Исроилни кассетали ўқ-дорилар билан жиҳозланган ракеталар орқали ўққа тутди. Бу ҳақда “The Times of Israil” хабар берди.
Нашрининг ёзишича, кун бошидан буён Эрон етти марта ялпи зарба йўллаган, ракеталар бутун мамлакат бўйлаб жойлашган объектларга қаратилган. Ҳужум оқибатида Исроилнинг марказий қисмида бир киши ҳалок бўлган, яна икки киши жароҳатланган.
Эрон давлат телевидениеси ушбу зарбаларни олқишлаб, куни кеча Эроннинг янги Олий раҳбари этиб сайланган Мужтабо Хоманаий раҳбарлигидаги “ракеталарнинг биринчи тўлқини” учирилгани ҳақида ҳисобот берган.
Маълумот учун, кассетали ўқ-дорилар нишонга текканида майдароқ ўқ-дориларни сочиб юборади, бу эса шикастлаш майдонини сезиларли даражада кенгайтиради. Улар тинч аҳоли учун ўта хавфли ҳисоблангани сабабли, 120 дан ортиқ давлат қўшилган Кассетали ўқ-дорилар бўйича конвенция билан тақиқланган. На Эрон, на Исроил ушбу конвенцияни имзолаган.
8 март ҳолатига кўра, Исроилда Эрон зарбалари оқибатида 11 киши ҳалок бўлган. Эронда эса мустақил баҳолашларга кўра, Исроил ва АҚШ ҳужумлари қурбонлари сони 1200 кишидан ошган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ва Исроил Эроннинг Исфахон шаҳридаги радиациядан ҳимоя қилиш марказига зарба берган эди.
Live
Барчаси