Эрон изидан: Афғонистон Покистон самолётларига қарата ўт очди

Олам

image

Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати маъмурияти вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид пойтахтда юз берган қатор портлашлардан сўнг, Афғонистон кучлари Қобул осмонида Покистон самолётларига қарши ҳаво ҳудудидан мудофаа (ҲҲМ) воситаларини қўллаганини маълум қилди. Бу ҳафда ҳақда “Reuters” хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, воқеа бугун, 1 март куни эрталаб, АҚШ ва Исроилнинг Эронга берган зарбалари ҳамда Форс кўрфази мамлакатларидаги жавоб ҳужумлари туфайли минтақада кескинлик кучайган бир пайтда содир бўлган.

Қобулда нималар бўлди?

Афғонистон пойтахтида портлашлар ҳали тонг отмасдан содир бўлган, шундан сўнг гувоҳлар отишма овозларини эшитган. Ҳужум нишонлари ва эҳтимолий қурбонлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.

“Кобулда Покистон самолётларига қарши ҲҲМ воситалари билан ҳужумлар уюштирилди. Қобул аҳолиси хавотирга тушмаслиги керак”, дейди Мужоҳид.

Покистон томони ҳозирча вазиятга изоҳ бермади.

Эскалация сабаблари

Вазиятнинг кескинлашиши Исломободнинг Афғонистон ҳудудига берган авиазарбаларидан сўнг бошланди. Покистон буни жангарилар инфратузилмасига қарши кураш деб тушунтирган. Қобул эса бу ҳаракатларни суверенитетнинг бузилиши деб баҳолади ва 2600 кмлик умумий чегара бўйлаб жавоб чораларини эълон қилди.

Покистон Афғонистонни “Техрик-е-Толибон Покистон” гуруҳига бошпана беришда айбламоқда. Афғонистон томони бундай даъволарни рад этади.

Халқаро ҳамжамият муносабати

Бир нечта давлатлар, жумладан, Қатар ва Саудия Арабистони томонларни вазминликка чақирди ва воситачиликни таклиф қилди. АҚШ Покистоннинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлашини тасдиқлади.

Покистон Мудофаа вазири Хожа Муҳаммад Осиф вазиятни “очиқ уруш” деб таърифлади, Афғонистон ички ишлар вазири Сирожиддин Ҳаққоний эса бу можаро “жуда қимматга тушишидан” огоҳлантирди.

Эслатиб ўтамиз, Покистон икки томонлама муносабатларнинг кескин ёмонлашиши ва чегарадаги давомли жанглар фонида “Толибон” ҳукуматига қарши “очиқ уруш”га ўтганини эълон қилган эди. 27 февраль куни Покистон авиацияси Афғонистоннинг бир қатор шаҳарларига, хусусан, Қобул, Қандаҳор ва Пактия вилоятларига зарбалар берди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов “Толибон” муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири Мавлавий Амир Хон Муттақий ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири ўринбосари ва Ташқи ишлар вазири, сенатор Муҳаммад Исъҳоқ Дор билан ҳам телефон орқали мулоқот қилиб, Покистон ва Афғонистон ўртасидаги сўнгги вазият юзасидан фикр алмашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Қобул Покистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made