Эронда трагедия: хотинини ўқдан тўсишга уринган футболчи ҳалок бўлди

Олам

image

Эроннинг Жанубий Озарбайжон провинциясидаги Табриз шаҳрида давом этаётган норозилик намойишлари чоғида машҳур “Трактор” футбол клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Мужтаба Таршиз рафиқасини куч ишлатар тузилмаларининг ўқидан ҳимоя қиламан деб ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Hengaw” хабар берди.

Қайд этилишича, Таршиз хотини Орзу Мадани ва унинг акаси билан бирга Теҳроннинг ғарбий қисмидаги Андише шаҳрида намойишларда қатнашган. Хавфсизлик ходимлари намойишчиларни тор кўчага олиб бориб, ўққа тутган. 

Хабарда айтилишича, хавфсизлик хизмати ходимлари мақсадли равишда Орзу Мадани томон ўқ узган. Мужтаба Таршиз хотинини ўз танаси билан ёпиб ҳимоя қилмоқчи бўлган ва ўпкасидан жароҳат олиб бир неча дақиқадан сўнг хотинининг қўлида жон берган. 

Ҳодиса давомида Орзу Мадани ҳам қўлларидан тахминан 30 га яқин ўқ жароҳати олган. Унинг акаси эса бошидан бир нечта жароҳат олган. Аввалроқ футболчининг хотини ҳам ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилинган, аммо янгиланган маълумотларга кўра, у ва акаси омон қолган ва оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. 

Маълумот учун, Мужтаба Таршиз 2009-2011 йиллар оралиғида Эроннинг “Трактор” клубида тўп тепган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эронда маҳаллий “Сайпа” клубининг 17 ёшли футболчиси Ребин Моради мамлакатдаги норозилик намойишлари вақтида отиб ўлдирилганди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон трагедия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг