Эронга ҳужум фонида Тошкентдан учган самолёт ортга қайтди
Олам
−
28 Февраль 7331 1 дақиқа
Бугун, 28 февраль куни Тошкентдан Дубайга йўл олган “Qanot Sharq” авиакомпаниясига тегишли самолёт Эрон осмони ёпилгани сабабли ортга қайтишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Flightradar маълумотларида келтирилган.
Маълум бўлишича, HH901 рейси Тошкентдан парвозни амалга оширган. Бироқ вазият ўзгаргани туфайли самолёт ортга қайтган ва Тошкентга қўнган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон ва Исроил ўз ҳаво ҳудудини ёпгани ҳақида расмий маълумотлар берилган эди.
Flightradar'дан олинган расмларга кўра, айни пайтда Эрон ва Ироқ осмонида самолётлар ҳаракати тўхтаган.

Live
Барчаси
Украина дрони Донетск Халқ Республикасининг Горловка шаҳрида тез ёрдам машинасига зарба берди.
11:37
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли 3 та MQ-9 Reaper дрони Эрон ҳудудидаги операция вақтида йўқотилди
11:04