Эронлик футболчилар терма жамоадан қочиб кетди – ОАВ
Спорт
−
10:30 8231 2 дақиқа
Эрон аёллар футбол терма жамоасининг етти нафар футболчиси ўлим жазосидан қўрқиб, жамоани тарк этди. Улардан беш нафари ҳозирда Австралия полицияси ҳимоясида бўлиб, аллақачон сиёсий бошпана сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда CNN Sports хабар берди.
Маълумотларга кўра, эронлик аёл футболчилар турнирнинг очилиш ўйинидан олдин давлат мадҳиясини куйлашдан бош тортгани учун давлат телевидениеси бошловчиси Муҳаммад Ризо Шаҳбозий томонидан “уруш давридаги хоинлар” деб аталган.
Иккинчи ўйиндан олдин эса футболчилар салом бериб, мадҳияни куйлашган. Инсон ҳуқуқлари фаоллари жамоага турли босимлар ўтказилганини таъкидлаб, футболчилар Эронга қайтган тақдирда ўлим жазоси хавфи бўлиши мумкинлигини билдирмоқда.
Шундан сўнг терма жамоасининг етти нафар футболчиси ўлим жазосидан қўрқиб, жамоани тарк этди. Улардан беш нафари ҳозирда Австралия полицияси ҳимоясида бўлиб, аллақачон сиёсий бошпана сўраб мурожаат қилган. Қолган икки футболчининг тақдири эса ҳозирча номаълум.
Эронлик футболчилар учун Осиё кубоги якунланди, улар 3 та учрашувда Жанубий Корея, Австралия ва Филиппин терма жамоаларига ютқазган ҳолда гуруҳ босқичида охирги ўринни эгаллади ва турнир билан хайрлашди.
Шунингдек, Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Тож жамоа билан учрашмоқчи бўлгани, бироқ унга виза берилмагани ҳам хабар қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрондаги сиёсий вазиятлардан сўнг мамлакат аёллар терма жамоаси Осиё кубоги дастлабки учрашувида давлат мадҳиясини куйлашдан бош тортган эди.
Live
Барчаси