Эртага ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда?
Бу қизиқ
−
20 Декабрь 15312 2 дақиқа
Ўзгидромет эртага, 21 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва куннинг биринчи ярмида бироз қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 0-2 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда бироз қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда бироз қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Live
Барчаси