Эртага ерликлар супер Ой ҳодисасини кузатиши мумкин

Бу қизиқ

image

Жорий йилнинг энг катта супер Ой ҳодисаси эртага, 5 ноябрь куни кузатилади. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Ой Ерга 357 минг километрдан кам масофада яқинлашади. Шу сабабли у одатдагидан тахминан 8 фоиз каттароқ ва 16 фоиз ёрқинроқ кўринади. Олимларнинг тушунтиришича, супер Ой ҳодисаси Ой Ерга энг яқин нуқтада бўлган пайтга тўғри келганда юз беради.

Бу манзарани бутун дунёда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам кузатиш мумкин бўлади. Тошкентда Ой соат 21:50 атрофида кўтарилади ва энг гўзал манзарани айнан чиқиш пайтида кузатиш мумкин бўлади. Бу жорий йилги охирги супер Ой бўлиб, ҳаво тиниқ бўлса, уни “қуролланмаган” кўз билан ҳам томоша қилиш имконияти бўлади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 7 сентябрдан 8 сентябрга ўтар кечаси Ер аҳолиси ноёб астрономик ҳодисага – Ойнинг тўлиқ тутилишига гувоҳ бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ой супер Ой ҳодисаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг