Фарғонада кучли қор ёққани сабаб рейслар ўзгартирилди
Олам
−
23 Январь 3255 2 дақиқа
Фарғона водийсидаги ноқулай об-ҳаво шароити (кучли қор ёғиши) туфайли бир нечта рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар берди.
Маълум қилинишича, қуйидаги рейслар бошқа аэродромларга йўналтирилган:
“S7 Airlines” авиакомпаниясининг Иркутск – Андижон йўналишидаги C76311 рейси экипажи Ўшдаги муқобил аэродромга йўналишга қарор қилди (маҳаллий вақт билан соат 00:01 да қўнди).
“Air Samarkand” авиакомпаниясининг Жидда – Наманган йўналишидаги 9C5010 рейси экипажи Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналишга қарор қилди (маҳаллий вақт билан соат 00:27 да қўнди).
“Ural Airlines” авиакомпаниясининг Екатеринбург – Наманган йўналишидаги U62963 рейси экипажи Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналишга қарор қилди (маҳаллий вақт билан соат 00:40 да қўнди).
“Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Самара – Наманган йўналишидаги ҲЙ9806 рейси экипажи Тошкентдаги муқобил аэропортга йўналишга қарор қилди (маҳаллий вақт билан соат 04:11 да қўнди).
“FlyOne Asia” авиакомпаниясининг Мадина – Наманган йўналишидаги 7Қ4452 рейси экипажи Тошкентдаги муқобил аэропортга йўналишни ўзгартиришга қарор қилди (маҳаллий вақт билан соат 06:05 да қўнди).
Қўшимча қилинишича, ҳозирги вақтда Наманган халқаро аэропорти одатий режимда ишламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон ҳаво ҳудуди мамлакатдаги намойишлар фонида барча самолётлар учун ёпилгани сабабли, Ўзбекистон самолётлари ҳам жўнаш аэропортига қайтишга мажбур бўлганди.
Live
Барчаси