Фарғонада ота хотини ва икки боласининг қотилига айланди
3-саҳифа
−
30 Ноябрь 14293 1 дақиқа
Фарғона вилоятида эркак хотини ва икки ёш боласини ўлдирди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига асосан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Қотиллик кеча, 29 ноябрь куни Қува туманида содир этилган. 34 ёшли ота 31 ёшли турмуш ўртоғи, шунингдек 5 яшар қизи ва 1 яшар ўғлини қасддан ўлдирган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши очилди. Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани Нурсуҳ маҳалласида яшовчи 34 ёшли эркак алимент тўлови сабабли хотини ва 2 ёшли қизини ўлдириб қўйганди. Шунингдек, Сурхондарё вилоятида 71 ёшли эркак тушлик тайёрламаган хотинини ўлдирганди.
Live
Барчаси