Фарғонада руҳиятга кучли таъсир қилувчи кофе сотаётган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи кофе маҳсулотини сотаётган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Марғилон шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.И. таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси мавжуд бўлган жами 1 800 қути “Keta collagen coffee mix” маҳсулотини фуқаро М.Х.га 21 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 2511-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг “Миндонобод” маҳалласидаги уйлардан бирида синтетик гиёҳвандлик воситалари тайёрлаш учун ташкил этилган нарколаборатория аниқланган эди. Экспертизага кўра, уйдан мусодара қилинган гиёҳвандлик воситаларининг қора бозордаги баҳоси 9 млрд 185 млн сўмга тенг бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона психотроп кучли таъсир қилувчи модда

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг