Фарғонада солиқчи 30 минг доллар билан ушланди

3-саҳифа

image

Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармасининг тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш – хизмат кўрсатиш бўлими катта инспектори 30 000 АҚШ доллари олаётганда қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, мазкур мансабдор шахс ўз укасига 2023 йилда Фарғона тумани ҳудудидан электрон аукцион орқали 30 йил муддатга ижара асосида берилган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 48 сотих ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 30 000 АҚШ доллари талаб қилган. 

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида солиқ идораси ходими ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент шаҳрида фуқаро жиноят қидирув вакилига аниқланган ҳолат юзасидан чора кўрмасликни сўраб, 10 минг доллар берган вақтида ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона солиқчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг