Фарғонадаги ЙТҲда ҳайдовчи ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
01 Июнь 3365 1 дақиқа
Фарғона вилоятининг Қува туманида Nexia-2 ва Onix иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди ва унда ҳайдовчилардан бири вафот этди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, “Пахтакор” М.Ф.Й ҳудудидан ўтган D-105 “Фарғона ҳалқаси” автомобиль йўлининг 189-километрида 1977 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia-2 русумли транспорт воситасида автомобилларга газ тўлдириш шаҳобчасидан чиқиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб ҳаракатланиши ортидан ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган Onix русумли автомобил билан тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ҳодиса оқибатида Nexia-2 русумли автомобил ҳайдовчиси Ю.И. шифохонада вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида КАМАЗ ва енгил машиналар ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди.
Live
Барчаси