Футбол мухлислари теннис учрашувини тўхтатиб қўйди (видео)
Спорт
−
14 Май 870 1 дақиқа
Кеча, 13 май куни Италия Кубоги финалидан кейин юзага келган кучли тутун сабаб Римдаги теннис турнирида Рафаэль Ходар ва Лучано Дардери ўртасидаги чорак финал учрашуви вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Бастиэн Фачан маълум қилди.
Журналистнинг маълум қилишича, “Мастерс” турнири баҳси биринчи сетда испаниялик теннисчининг 6/5 ҳисобидаги устунлиги вақтида тўхтатилган.
“Римдаги ўйинлар вақтинча тўхтатилди, чунки Италия Кубоги финали теннис аренасидан атиги 500 метр узоқликда ўтказилди. Финал ҳуштагидан кейин мухлислар мушакбозлик бошлашди ва майдон тутунга тўлиб кетди. Шу сабаб Жодар ва Дардери ўйинни давом эттира олишмади., деб ёзди Фачан.
Маълум бўлишича, учрашув тахминан 30 дақиқалик танаффусдан сўнг давом эттирилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 13 май куни “Интер” Римдаги “Олимпико” стадионида бўлиб ўтган Италия Кубоги финалида “Лацио”ни мағлуб этиб, ўз тарихида 10-марта совринни қўлга киритди.
Live
Барчаси