Ғазода қурбонлар сони 72 мингдан ошди
Олам
−
07 Февраль 1137 1 дақиқа
2023 йил 7 октябрь куни Исроил ҳарбийларининг Ғазо секторига бошлаган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 72 минг 27 кишига етди. Бу ҳақда Ғазодаги Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, TRT Haber хабар берди.
Вазирлик берган баёнотга кўра, сўнгги 24 соат ичида 25 нафар ярадор ва икки нафар фаластинликнинг жасади Ғазо ҳудудидаги шифохоналарга олиб келинган.
Маълумотларга кўра, 2025 йил 10 октябрь куни сулҳ кучга кирганидан буён Исроил ҳужумлари оқибатида 576 киши ҳалок бўлган, 1 543 киши жароҳатланган. Шунингдек, вайроналар остидан 717 нафар инсоннинг жасади чиқариб олинган.
Умуман олганда, 2023 йил октябрь ойидан бери Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 72 027 кишига, яраланганлар сони эса 171 651 кишига етгани қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) биринчи марта Ғазо секторида Исроил кучлари ва ҲАМАС ҳаракати ўртасидаги уруш пайтида тахминан 70 000 киши ҳалок бўлганини тасдиқлагани ҳақида хабар берилган эди.
Жамшидбек Амиров
Live
БарчасиПушкиннинг чевараси оламдан ўтди
07 Февраль