Ғазодаги тошқинларда одамлар ҳалок бўлди
Олам
−
14 Декабрь 3462 1 дақиқа
Ғазода содир бўлган 72 соатлик кучли ёмғир оқибатида сув тошқинлари содир бўлди. Фалокатда 14 киши, жумладан, уч бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Ғазодаги расмийлар ва фаластинликларнинг сўзларига кўра, уруш пайтида Исроил бомбардимонлари туфайли заифлашган бинолар оилалар ичкарида бўлган пайтда қулаб тушган. Сўнгги икки йил ичида кўплаб фаластинликлар анклавнинг катта қисмини вайрон қилган ҳалокатли уруш пайтида чодирлар ва вақтинчалик бошпаналарга кўчиб ўтган эди. Совуқ об-ҳаво ва ёмғир туфайли аҳоли мол-мулклари сув осида қолган.
“Кеча ухлай олмадик. Чодиримизни ёмғир суви босди. Бор нарсамизни сув ювиб кетди. Тайёргарлик кўрмоқчимиз, лекин қандай қилиб? Бугун кечқурун учун зўрға етарли озиқ-овқатимиз бор. Бизда йўқ нарсани сақлаб қола олмаймиз”, дейди маҳаллий аҳоли вакилларидан бири.
ҲАМАС бошқарадиган матбуот идораси баёнотида 27 000 дан ортиқ чодирлар сув остида қолгани айтилган. Қайд этилишича, “мураккаб гуманитар фалокат” камида 250 000 кишига таъсир кўрсатган.
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху сентябрь ойида келишувларнинг оммавий равишда қабул қилинганига қарамай, сулҳ битимини амалга оширишда жиддий камчиликлар мавжуд. Исроил расмийлари асосий бошпана материаллари, ёқилғи ва сув инфратузилмасининг Ғазога киришини тўсишда давом этмоқда, бу эса одамларни қийинчиликларга дучор қилмоқда.
Live
Барчаси