Геннадий Головкин Шавкат Мирзиёев билан учрашди
Спорт
−
27 Январь 3417 1 дақиқа
Кеча, 26 январь куни Тошкентда Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеясида World Boxing ва Қозоғистон миллий олимпия қўмитаси раҳбари Геннадий Головкин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди. Бу ҳақда боксчи ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.
“Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевдан таклифнома ва Тошкентда самимий кутиб олишгани учун миннатдорман. Жаҳон бокс федерацияси раҳбари сифатида боксга энг юқори ҳукумат даражасида эътибор қаратилиши мен учун жуда муҳим”, дея изоҳ ёзади Головкин.
Шунингдек, GGG спортнинг ривожланиши ҳамда унинг халқаро ва Олимпия ҳаракатидаги ўрнини муҳокама қилиш имконига эга бўлганидан мамнунлигини билдирган.
Маълумот учун, кеча, 26 январь куни Тошкентда Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеясида бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди. Тадбирда Шавкат Мирзиёев Осиё Олимпия кенгаши президенти этиб сайланган Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Сонийга Миллий Олимпия қўмитаси Шон-шараф орденини топширди. Шундан сўнг, Шавкат Мирзиёев Осиё Олимпия кенгаши раҳбарияти ва ташкилот Бош ассамблеяси иштирокчиларини қабул қилди ва Осиё Олимпия кенгаши бош директори, Бутунжаҳон сув спорти федерацияси президенти Ҳусайн ал-Мусалламга Ўзбекистон Республикасининг юксак давлат мукофоти – “Дўстлик” орденини топширди.
Live
Барчаси