Германияда сайловлар арафасида 16 номзод вафот этди

Олам

image

Германияда бўлиб ўтадиган маҳаллий сайловлар арафасида турли партиялардан 16 нафар номзод вафот этди. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар берди.

Полиция барча ўлим ҳолатлари табиий сабаблар оқибати эканини тасдиқлаб, сиёсатчиларни қасддан йўқ қилиш бўйича тарқалган фитна назарияларини рад этган.

Ҳудудий сайлов комиссиясининг маълумотига кўра, вафот этганларнинг етти нафари “Германия учун муқобил” партиясидан, қолганлари эса “Яшиллар”, “Ҳайвонларни ҳимоя қилиш” партиялари ва бошқа сиёсий кучлардан бўлган. Ҳодисалар, асосан, мамлакатнинг Шимолий Рейн-Вестфалия штатида қайд этилган.

Аввалига “Германия учун муқобил” партиясининг номзодларининг ўлими ҳақидаги хабарлар тарқалиб, бу фитна ҳақидаги миш-мишларни кучайтирган эди. Бироқ ўтказилган текширувлар барча ҳолларда табиий ўлим аломатларини кўрсатган. Ҳудудий сайлов комиссияси раҳбари Моника Виссманн ҳам интернетдаги “Германия учун муқобил вакиллари кўпроқ нишонга олинмоқда”, деган тахминларни инкор этган.

Ушбу партия Германияда кўпинча “Россияпараст” сифатида танқид қилинади. “Яшиллар” партияси вакиллари уни Германия хавфсизлигига таҳдид ва Россиянинг “Троя оти” сифатида баҳолаган. 

Шундай қилиб, кетма-кет содир бўлаётган ўлимлар табиий баҳоланмоқда, аммо ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари уларни “пухта режалаштирилган қотиллик” дея атаган. 

Маълумот учун, Германияда, хусусан, Шимолий Рейн-Вестфалия федерал ерида маҳаллий сайловлар жорий йилнинг 14 сентябрь куни ўтказилиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия сайлов Германия учун муқобил Шимолий Рейн

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг