Ғиждувондаги бозорга ўт кетди (видео)
3-саҳифа
−
13 Май 3508 1 дақиқа
Кеча, 12 май куни Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги бозорда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 22:15 да туманнинг “Дегрезон” МФЙ ҳудудида, йўл ёқасида жойлашган 4 та савдо дўконида (2 та озиқ-овқат ва 2 та парфюмерия маҳсулотлари дўкони) ёнғин содир бўлган. Қутқарув бўлинмалари соат 22:18 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни соат 23:23 да тўлиқ ўчирган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида савдо дўконларининг ички ва том қисми ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманидаги озиқ-овқат бозори ёниб кетганди.
Live
Барчаси