Google фойдаланувчиларни ноқонуний кузатишда айбланмоқда

Олам

image

Google компанияси фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини Gemini ёрдамида ноқонуний равишда йиғишда айбланмоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.

Google фойдаланувчиларининг даъво аризасида келтирилишича, Alphabet Inc. компанияси жорий йилнинг октябрь ойида Gemini’ни яширин тарзда Gmail, Chat ва Meet иловаларига улаб қўйган. Бу эса сунъий интеллект ёрдамчисига фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини уларнинг розилигисиз йиғиш имконини берган.

Қайд этилишича, фойдаланувчи Gemini’ни ўчириб қўйиши мумкин, бироқ бунинг учун Google’даги махфийлик созламаларини ўзгартириш талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Бош прокуратураси Google фойдаланувчиларининг маълумотлари сизиб чиқаётганини аниқлангани ҳақида хабар берганди ва зудлик билан паролларни алмаштиришни ҳамда “Google ходимлари” деб ўзини таништирган шахслардан келадиган қўнғироқларга ишонмасликни тавсия қилган эди.

Моҳичеҳра Қадамова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Google

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг