Грузиядаги авиаҳалокат ортидан С-130 самолётлари парвози тўхтатилди

Олам

image

Грузияда Туркия ҳарбий самолёти ҳалокатга учраши ортидан мамлакат Мудофаа вазирлиги тергов тугагунига қадар С-130 ҳарбий самолётларининг парвозини тўхтатди. Бу ҳақда TRT Haber хабар берди.

Қайд этилишича, Мудофаа вазирлиги қутқарув операцияси якунланганини эълон қилган ва эҳтиёт чоралари кўрилганини билдирган.

“Бизнинг самолётларимизнинг учиши 12 ноябрдан бошлаб эҳтиёт чораси сифатида тўхтатилган. Барча техник текширувлар ва назоратлар ўтказилгандан сўнг ундан муваффақиятли ўтган самолётлар (С-130) парвози қайта бошланади”, дейилади Туркия Мудофаа вазирлиги баёнотида.

Маълумотларга кўра, ҳозирда барча ҳалок бўлганларнинг жасади топилган, самолётнинг қора қутиси аниқланиб, Туркия ҳукуматига топширилган. Энди самолётнинг кенг ҳудуд бўйлаб тарқалган барча қисмлари йиғилиб, Туркияга етказилади.

Мудофаа вазирлиги самолёт бортида ҳеч қандай қурол-яроғ бўлмаганини, ичида шахсий таркиб, шунингдек, самолётларни таъминлаш воситалари ва эҳтиёт қисмлари бўлганини маълум қилган.

Шунингдек, вазирлик самолёт эски бўлган деган маълумотларни рад этган – у Саудия Арабистонидан 2012 йилда сотиб олинган, 2014 йилда армияга қабул қилинган, модернизация қилинган ва 2022 йилда қайта хизматга киритилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 ноябрь куни Туркия ҳарбий самолёти Грузия ҳудудида ҳалокатга учраганди. Кеча, 12 ноябрь куни Туркия ҳукумати Грузиядаги ҳодиса оқибатида 20 нафар ҳарбий ходим ҳалок бўлганини расмий тасдиқлади. Бугун, 13 ноябрь куни эса барча ҳалок бўлган учувчиларнинг жасади воқеа жойидан топилгани маълум бўлди.

Ҳозирда Туркияда ҳалокатга учраган ҳарбий самолёт уриб туширилган бўлиши мумкинлиги версиясини ҳам кўриб чиқилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳарбий самолёт С-130

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг