Гвардиола испанияликларни Ғазодаги геноцидга қарши намойишга чорлади (видео)

Спорт

image

Бугун, 4 октябрь куни “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Испания фуқароларини Барселонадаги Жардинец де Граcия майдонида Ғазодаги геноцидга қарши ўтказиладиган норозилик намойишида иштирок этишга чақирди. Бу ҳақда “About Manchester” нашри хабар берди.

“Биз минглаб болалар аллақачон вафот этган ва яна кўплаб болалар вафот этиши мумкин бўлган геноцидга гувоҳ бўлмоқдамиз. Ғазо сектори вайрон бўлган, тўда-тўда одамлар озиқ-овқатсиз, ичимлик сувисиз ва дори-дармонсиз сарсон-саргардон ҳолатда. Фақат уюшган фуқаролик жамияти одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиши ва ҳукуматларни бир марта ва бутунлай ҳаракат қилишга мажбур қилиши мумкин. 4 октябрь куни Жардинец де Граcиа кўчаларини тўлдириб, геноцидни тўхтатишни талаб қиламиз”, дея мурожаат билан чиқди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, “шаҳарликлар” бош мураббийи июнь ойида Манчестер университетининг фахрий унвонини олганидан кейин Ғазодаги азоб-уқубатлар ҳақида нутқ сўзлаган эди.

“Биз 4-5 ёшли болаларнинг бомбардимонлар остида ёки илгари шифохона бўлган жойларда ҳалок бўлаётганини кўриб турибмиз. Балки бу борада сўзлаш бизнинг вазифамиз эмасдир, аммо бу давом этса, навбатдаги ўша бола бизнинг фарзандимиз бўлиши мумкин. Кечирасиз, лекин бу даҳшатли туш бошланганидан бери ҳар куни эрталаб болаларим Мария ва Валентинани кўрганимда, Ғазодаги чақалоқларни эслайман ва жуда қўрқиб кетаман”, деган эди ўшанда испаниялик мутахассис.

Маълумот учун, Испания бошчилигидаги бир қатор Европа терма жамоалари Исроилни 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичидан четлатишни талаб қилган. Бироқ, FIFA бунга жавобан ташкилотнинг геосиёсий муаммоларни ҳал қила олмаслигини маълум қилган эди.

Жаҳонгир Иномжонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

геноцид Гвардиола Ғазо “Манчестер Сити”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг