Гвардиола мухлислар билан хайрлашди

Спорт

image

“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола ўзининг сўнгги ўйинидан кейин мухлисларга мурожаат қилди. Премьер-лиганинг 38-турида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Астон Вилла”га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

“Ҳозир жуда ҳаяжондаман. Нега мени бунчалик севасиз? Мен ҳеч қачон бундай меҳрни тасаввур қилмаган эдим. 10 йил давомида сизларнинг мураббийингиз бўлиш мен учун улкан шараф бўлди. Жуда таъсирли ҳиссиётларни бошдан кечиряпман. Бугун отам ҳам трибунада эди, у 95 ёшда. Балки у буни тўлиқ ҳис қилмас, аммо ишонаманки, кўп йиллардан кейин шу гўзал трибуна менинг оилам номи билан аталади. Бу мен учун энг катта шараф.
Футболчилар буни билишмайди, аммо мен ҳар доим уларни кузатиб бораман. Улар ушбу даражани сақлаб қолиш учун катта масъулиятга эга. Шунинг учун умид қиламанки, улар курашишда давом этишади.

Бу менинг уйим. Агар мени кўчада ёки “Этиҳод”да кўрсангиз ва сиз “Манчестер Сити” мухлиси бўлсангиз, олдимга келинг. Бу клубни ҳимоя қилиш мен учун катта шараф бўлди. Мен қабул қилган ҳар бир қарор клуб манфаати учун эди. Барчангизни жуда яхши кўраман. Бу ажойиб давр бўлди”, дейди Гвардиола.

Пеп Гвардиола 2016 йилнинг февралидан бери “Манчестер Сити”ни бошқариб келмоқда. 10 йил давомида у жамоа билан 20 та совринни қўлга киритди. Улар орасида 6 та Премьер-лига чемпионлиги ва битта Чемпионлар лигаси ғалабаси ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хосеп Гвардиоланинг агенти Хосеп Мария Оробитг “Ал-Наср” ва Саудия Арабистони футбол федерацияси (SAFF) испаниялик мураббийга қизиқиш билдирганини тасдиқлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Пеп Гвардиола “Манчестер Сити” “Ал-Наср”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг