Саида Мирзиёева Иккинчи жаҳон уруши ҳақида фикр билдирди

Жамият

image
Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликларни табриклади north_east

Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликларни табриклади

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон халқига самимий тилакларини йўллади. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.

Мирзиёевага кўра, Ўзбекистон минглаб эвакуация қилинган инсонларга бошпана берган.

“Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон ўз ўғлонларини фронтга юбориб, минглаб эвакуация қилинган инсонларга бошпана берди, фронт ортида фидокорона меҳнат қилиб, фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшди”, дейди Мирзиёева.

Унинг қўшимча қилишича, бу кун – халқ бошидан кечирган оғир синовлар хотираси, шу билан бирга, мардлик, матонат, меҳр-оқибат ва юксак қадриятларга садоқат намунасини кўрсатган авлодга чуқур эҳтиром ифодасидир.

“Юртимизнинг тинчлиги ва осойишталиги бардавом бўлсин, ҳар бир оилада фаровонлик ва эртанги кунга ишонч ҳукм сурсин, фарзандларимиз уруш нималигини асло билмасин”, дея тилак билдирган Мирзиёева.


Мақола муаллифи

Теглар

Саида Мирзиёева Хотира ва қадрлаш куни

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг