Индонезияда сув тошқини оқибатида 14 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Индонезиянинг Шимолий Сулавеси сув тошқини оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди, яна бир неча одам бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилди. Бу ҳақда мамлакат Табиий офатларни юмшатиш бўйича миллий агентлигига таяниб, “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 5 январь куни эрталаб Сиау оролида ёмғир ёға бошлаган, бу эса тошқинни келтириб чиқарган. Камида 444 киши маҳаллий мактаблар ва черковларга эвакуация қилинган.

Йўқолганларни қидириш қутқарувчилар ва кўнгиллилар томонидан амалга оширилмоқда. Вилоят губернатори Юлиус Селвануснинг сўзларига кўра, офат бир неча юзлаб тураржой ва маъмурий биноларни вайрон қилган.

Маҳаллий қутқарув хизмати маълумотларига кўра, зарар кўрган ҳудудлардаги асосий йўллар тош, ахлат ва лой билан тўлиб қолган. 

Индонезия метеорология агентлиги жорий йил январь-февраль ойларида Ява, Сулавеси, Малуку ва Папуа оролларида ёмғирли мавсумнинг энг юқори чўққисида сув тошқини хавфи сезиларли даражада ошишини тахмин қилмоқда.

Маълумот ўрнида, мамлакатнинг Суматра ва Борнео оролларида ўтган йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ёмғир энг юқори чўққисига чиққан. Ноябрь ойида Суматрада циклон сабаб бўлган тошқинлар ва кўчкилар оқибатида мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган, юзлаб одамлар ҳали ҳам бедарак йўқолганлар рўйхатида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Малайзиядаги сув тошқинидан 11 минг киши жабрлангани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

сув тошқини Табиий офат Индонезия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг