“Интер” ҳам биз каби дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири – Хвича

Спорт

image

ПСЖнинг грузиялик вингери Хвича Кварацхелия жамоасининг Европа Чемпионлар лигаси (ЕЧЛ) финалига чиққани ҳақида фикр билдирди.

7 май куни парижликлар ярим финалнинг жавоб ўйинида “Арсенал”ни мағлуб этди (2:1), умумий ўйинда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Финалда парижликлар “Интер” билан тўқнаш келади.

“Жуда ҳаяжондаман, бир неча ойдан сўнг Ервопа Чемпионлар лигаси финалига чиқдик. “Интер”? Мен уларга қарши кўп бор ўйнаганман. Очиғи, улар қарши ҳужумда ва бурчак тўпларида хавфли эканлигини биламан. Улар финалда ўйнашга лойиқ, улар ҳам биз каби дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири”, дейди Хвича.

Маълумот учун, ЕЧЛ финали 1 июнга ўтар кечаси бўлиб ўтади. Ҳал қилувчи ўйинга Германиянинг Мюнхен шаҳри мезбонлик қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Чемпионлар лигаси Интер Хвича Кварацхелия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг