“Интер” дарвозабони йўловчининг ўлимига сабабчи бўлди

Спорт

image

Бугун, 28 октябрь куни Италияда “Интер” клуби дарвозабони Хосеп Мартинес иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Мартинес Аппьяно-Жентиле яқинидаги Фенегро шаҳрида 81 ёшли йўловчини автомобилда уриб юборган. Бу ҳақда “Ansa” хабар берди.

Манбага кўра, йўл-транспорт ҳодисаси анча хавфли бўлган. Мартинес воқеадан сўнг дарҳол тўхтаб, биринчи ёрдам кўрсатишга уринган. Ҳодиса жойига вертолёт, тез ёрдам ва карабинерлар етиб борган, бироқ барча саъй-ҳаракатларга қарамай тиббиёт ходимлари кекса одамнинг ҳаётини сақлаб қола олмаган.

Дастлабки суриштирувлар жабрланувчи ногиронлар аравачасида ҳаракатланаётиб, кутилмаганда йўналишини ўзгартириб, Мартинес бошқарувидаги автомобиль йўлига чиқиб қолганини кўрсатмоқда. Фожиа 28 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 9:30 атрофида содир бўлган. 

Воқеа сабабли “Интер” клуби бош мураббийи Кристиан Киву “Фиорентина”га қарши ўйинга бағишланган матбуот анжуманини бекор қилган. Клуб расмий баёнотида воқеадан чуқур афсусда эканини билдириб, марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик изҳор этган.

Маълумот учун, жорий мавсум Хосеп Мартинес “Интер” таркибида А Сериянинг 2 та учрашувида майдонга тушган ва 1 марта ўз дарвозасидан топ олиб чиққан.


Мақола муаллифи

Теглар

А Серия йўл-транспорт ҳодисаси “Интер” Хосеп Мартинес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг