“Интер” ва “Милан” “Сан-Сиро” билан хайрлашади
Спорт
−
27 Сентябрь 5566 2 дақиқа
Италия футбол гигантлари “Милан” ва “Интер” жамоалари Fo + Partners ва Manica фирмалари билан янги стадион қуриш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда “Sportcal” нашри хабар берди.
Агар Милан шаҳар кенгаши жорий йилнинг 29 сентябрь куни Сан-Сиро туманидаги янги стадион қурилиш ғоясини маъқулласа, икки фирма стадион лойиҳасини амалга оширади. Клублар тўсиқлар бўлишига ишонмаяпти.
“Интер” баёнотида айтилишича, арена 281 минг квадрат метр майдонда қурилади. 71 500 томошабинга мўлжалланган бўлиб, иккита катта трибуна орқали “ҳар бир ҳудуддан оптимал кўриниш” таъминланади. Стадион барча мухлислар учун қулай нархларда замонавий шароитлар яратиши кўзда тутилган.
Қурилиш компаниясининг лойиҳалари орасида Ханчжоу (Хитой)даги CITIC штаб-квартираси, Лондондаги “Швейцария минораси” ва “Уэмбли” стадиони мажмуаси бор. Янги стадион лойиҳасининг умумий қиймати 1 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда.
Маъдумот учун, “Милан” ва “Интер” 1947 йилдан бери “Сан-Сиро” стадионини биргаликда ишлатиб келади. Стадион шаҳарга тегишли бўлиб, клублар ижарачи ҳисобланади. 2025 йил сентябрда Милан мэри Жузеппе Сала стадионни клубларга сотиш бўйича келишувга эришилганини маълум қилганди.
ОАВга кўра, янги стадион 2031 йилгача фойдаланишга топширилиши режа қилинган. Акс ҳолда, UEFA Миланни Евро-2032 мезбон шаҳар сифатида кўриб чиқмайди. Италия ва Туркия Евро-2032 мусобақасини биргаликда ўтказади ва ҳар иккала мамлакат бештадан стадион тақдим этиши керак.
1990 йилдан бери “Сан-Сиро”да йирик таъмир ишлари қилинмаган. 2021 йилда клублар янги стадион лойиҳасини тақдим этган, аммо маҳаллий аҳоли норозилиги сабабли лойиҳа тўхтаган. 2023 йилда эса “Сан-Сиро” маданий мерос объекти сифатида тан олинган ва қонун бўйича бузилмаслиги белгиланганган.
Live
Барчаси