Интерпол қидирувидаги 3 ўзбекистонлик БААда ушланди
3-саҳифа
−
26 Ноябрь 5536 1 дақиқа
Бирлашган Араб Амирликларидан Интерпол каналлари орқали қидирувда бўлган фуқаролар Ўзбекистон Республикасига олиб келинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент ва Абу-Даби Интерпол Миллий марказий бюролари ходимларининг яқин ҳамкорлиги ва мувофиқлаштириши натижасида оғир жиноятлар содир этганлик айби билан халқаро қидирувда бўлган 3 нафар фуқаро Бирлашган Араб Амирликларидан Ўзбекистон Республикасига топширилган.
Миллий марказий бюролар ўртасидаги учрашувлар ва музокаралар давомида шаклланган икки томонлама алоқалар трансмиллий жиноятчиликка қарши курашга йўналтирилган барча жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда амалдаги халқаро битимларга асосланган тарзда жиноятчиларни топшириш кўрсаткичларининг ўсиши кузатилмоқда.
Олиб келинган шахслар Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан мамлакат ҳудудида содир этилган иқтисодий ва мулкий жиноятларга оид айбловлар бўйича қидирувда бўлган.
“Энди улар жиноий жавобгарликка тортилиш учун суд олдида жавоб беради”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида 12,3 кг наркотикни сотишга уринганлар ушланганди.
Live
Барчаси