Интерпол қидирувидаги фирибгарлар Дубайдан Ўзбекистонга олиб келинди

3-саҳифа

image

Ўта йирик миқдордаги фирибгарликда айбланаётган ва халқаро қидирувда бўлган бир неча шахс Бирлашган Араб Амирликларидан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълум қилинишича, Интерполнинг Тошкент ва Абу-Даби шаҳарларидаги Миллий марказий бюролари ҳамда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Дубайдаги Бош консулхонаси ҳузуридаги вакилининг ҳамкорлиги натижасида қидирувдаги шахсларни мамлакатга қайтаришга эришилган.

Қайд этилишича, мазкур фуқаролар Ўзбекистон ваколатли органлари томонидан ўта йирик миқдордаги фирибгарлик жиноятини содир этганликда гумон қилиниб, халқаро қидирувга берилган эди.

Хорижий ҳамкорлар ва Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг мувофиқлаштирилган ҳаракатлари туфайли қидирувдаги шахслар Интерпол ходимларига топширилиб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Ҳозирда ушланган шахслар зарур процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун тергов органларига топширилган. Тергов якунларига кўра, уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши ва суд томонидан тегишли қарор қабул қилиниши кутилмоқда.

Интерпол Миллий марказий бюроси чет элларда яшириниб юрган жиноят гумондорларини аниқлаш ва уларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича ишлар изчил давом эттирилаётганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда фирибгарлик содир этгани учун қидирувда бўлган фуқаро Грузияда қўлга олинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Дубай Интерпол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг