Ироқ ҳам Жаҳон чемпионатидан воз кечмоқчи

Спорт

image

Эрон турнирдан расман чиқиб кетганидан сўнг Ироқ ҳам 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш масаласини қайта кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “The Atletic” нашри хабар берди.

Манбага кўра, хавфсизлик билан боғлиқ жиддий муаммолар сабаб Ироқ футбол уюшмаси миллий терма жамоанинг турнирга бориши хавфсиз бўлмаслиги мумкинлигини таъкидламоқда.

Маълумотларга кўра, Ироқ томони аввалроқ халқаро футбол ташкилотидан жорий йилнинг 31 март куни Мексикада ўтказилиши режалаштирилган ўтиш ўйинини кейинга қолдиришни сўраган. Энди эса терма жамоанинг мусобақада қатнашиши масаласи жиддий кўриб чиқилмоқда.

Шу билан бирга, айрим манбаларга кўра, Испания, Туркия ва Германия ҳам АҚШнинг мусобақага мезбонлик қилиши борасида хавотир билдирган.

Маълумот учун, Ироқ терма жамоаси ҳозирча расман Жаҳон чемпионати иштирокчиси ҳисобланмайди. Улар жорий йилнинг 31 март куни Мексикада қитъалараро плей-офф босқичида иштирок этиши керак. Агар Ироқ Боливи ва Суринам жуфтлиги ғолибини мағлубиятга учратса, Жаҳон чемпионатида “И” гуруҳи иштирокчисига айланади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ироқ терма жамоаси бош мураббийи Грэм Арнольд қўшни Эрондаги можаро сабаб юзага келган муаммолар туфайли март ойига режалаштирилган Жаҳон чемпионати плей-офф учрашувини кейинга қолдиришни сўраганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Ироқ Жаҳон чемпионати қитъалараро плей-офф

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг