Ироққа ИШИДнинг 2 мингдан ортиқ жангчиси олиб келинди
Олам
−
09 Февраль 5996 1 дақиқа
Ироққа Суриядан 2250 нафар Ироқ ва Шом ислом давлати (ИШИД) жангариси олиб келинди. Бу ҳақда “Anadolu” хабар берди.
Маълум бўлишича, 7 февраль куни Ироқ махсус ҳарбий қўмондонлиги бошлиғи генерал-лейтенант Саад Маан Суриядан Ироққа 2250 нафар ИШИД аъзоси кўчирилганини эълон қилган. Бу жараён террорчилик таҳдидига қарши курашиш бўйича халқаро коалиция билан ҳамкорликда амалга оширилган.
Саад Маан сўзларига кўра, улар қуруқлик ва ҳаво орқали олиб келинган. У шунингдек, ҳукумат ва хавфсизлик кучларининг нафақат Ироқда, балки бутун дунёда таҳдиднинг олдини олиш учун шунча одам билан курашишга тайёрлигини айтган.
Махсус гуруҳлар аллақачон терговни бошлаган ва ҳозирда шахсларни хавф даражасига қараб ажратишмоқда ва уларнинг иқрорлари ҳам бевосита суд назорати остида қайд этилиши айтилган.
Ташқи ишлар вазирлиги қолган жангчиларнинг фуқаролиги бўйича бир нечта давлатлар билан доимий алоқада эканини билдирган. Уларни ўз ватанига ўтказиш жараёни қонуний талаблар бажарилиши билан бошланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Суриянинг шимоли-шарқидаги Эш-Шаддада шаҳрида ИШИД террористик гуруҳига мансуб тахминан 1,5 минг нафар аскар қамоқхонадан қочиб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Жавоҳир Алиқулов
Live
Барчаси