Ироқнинг 5 футболчисига ЖЧ учун АҚШ визаси берилмади

Спорт

image

Ироқ миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати олдидан 5 нафар футболчисига АҚШ визаси берилмади. Бу ҳақда Ироқ футбол ассоциацияси вакили Ғолиб Ал-Замелига таяниб, “Shafaq News” нашри хабар берди.

Визаси рад этилган футболчилар орасида Иброҳим Баеш, Моҳанад Али, Ҳайдар Абдул-Карим, Али Аль-Хамади ва Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси футболчиси Зойид Таҳсин бор. Футболчиларга турли сабабларга кўра виза берилмаган.

Хабарда айтилишича, Ироқ футбол ассоциацияси ушбу масала юзасидан FIFA’дан ёрдам сўрашни режалаштирмоқда. Ироқ футбол расмийлари муаммога тезкор ечим топилишига умид қилмоқда, чунки визаси рад этилган футболчиларнинг аксарияти терма жамоанинг асосий таркибидан жой олган асосий таркиб футболчилари ҳисобланади.

Маълумот учун, жорий йилнинг 1 апрель куни Ироқ қитъалараро плей-офф босқичида Боливияни мағлубиятга учратган ҳолда Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган эди. Улар мундиалда Франция, Сенегал ва Норвегия терма жамоалари билан бирга “И” гуруҳидан жой олган.


Мақола муаллифи

Теглар

виза Ироқ Жаҳон чемпионати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг