Исроил ҲАМАСнинг 40 аъзосини ўлдирди
Олам
−
02 Декабрь 3051 2 дақиқа
Исроил армияси ўтган ҳафта Ғазо жанубидаги Рафаҳ шаҳри яқинида қуршовда қолган ҲАМАС ҳаракати аъзоларидан 40 нафарини йўқ қилганини маълум қилди. Бу ҳақда манбаларга таяниб, “Al Arabiya” хабар берди.
Нашрда мавжуд маълумотларга кўра, Шарқий Рафаҳдаги қолган туннель йўлларини йўқ қилиш ва ичкарида яширинган аскарларни қуролсизлантириш бўйича интенсив ҳаракатлар давом этмоқда.
Қайд этилишича, туннель ичида ҲАМАС ҳаракатининг 40 дан ортиқ жангчиси ўлдирилган.
Бундан аввал ҳам Исроил армияси Рафаҳда бошқа ҲАМАС вакиллари ҳам ўлдирилгани ва қўлга олинганини билдирган эди.
Ҳаракатнинг ўзи эса бу борада ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермаган.
Исроил ОАВлари хабарига кўра, тахминан 200 нафар аскар Рафаҳдаги ерости туннелларида ҳанузгача қуршовда қолган. Тель-Авив ҳозирча ҲАМАС ва воситачилар талаб қилаётганидек, уларга ҳаракат назоратидаги ҳудудларга хавфсиз ўтиш имконини бериш масаласига жавоб қайтармаган.
Рафаҳ шаҳри “сариқ зона”да жойлашган – бу Ғазо ичида Исроил армияси ҳануз ушлаб турган ҳудуд ҳисобланади.
Миср, Қатар ва Туркия воситачилигида, АҚШ томонидан қўллаб-қувватланган ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув 10 октябрь куни Исроил ва ҲАМАС ўртасида кучга кирган.
Келишувнинг биринчи босқичи исроиллик ва фаластинлик гаровдагиларни ўзаро озод қилишни назарда тутади. Режа, шунингдек, Ғазони қайта тиклаш ва ҲАМАС иштирокисиз янги бошқарув механизмини яратишни ҳам ўз ичига олади. Келишув бошлангандан бери томонлар бир-бирига турли айбловлар ёғдириб, ўт очишда давом этмоқда. Бунинг оқибатида эса ҳалигача минглаб тинч аҳоли қони тўкилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил армияси Ғарбий Соҳилнинг шимолий ҳудудларида кенг кўламли ҳарбий операция бошлаганини маълум қилганди.
Live
Барчаси