Истанбулдан Тошкентга учаётган самолёт бортдаги босим сабаб фавқулодда қўнди (видео)
Жамият
−
29 Июль 23055 1 дақиқа
Кеча, 28 июл куни HY272 рейси (Истанбул – Тошкент йўналиши) техник сабабларга кўра ҳаво кемасининг жўнаш аэропортига қайтиши сабабли кечиктирилган ҳолда амалга оширилди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” маълум қилди
Билдирилишича, HY272 рейсини бажараётган UK67003 борт рақамли ҳаво кемаси Истанбулдан ҳавога кўтарилганидан сўнг, учишдан 1 соат ўтиб, 350-эшелон баландлигида салон ва кабинадаги босимнинг беқарорлиги ҳақида сигнализация тизими ишга тушган. Парвоз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, ҳаво кемаси командири самолётни жўнаш аэропортига қайтариш тўғрисида қарор қабул қилган. Маҳаллий вақт билан 15:50 да самолёт Истанбул аэропортига муваффақиятли қўнган.
“Авиакомпаниянинг техник хизматлари ҳаво кемасини Тошкентдаги базага қайтариш бўйича зарур чораларни кўрмоқда.
Ушбу рейс йўловчилари захира ҳаво кемаси орқали Тошкентга етказилади ва кутиш даврида меҳмонхонага жойлаштирилади”, дейилади хабарда.
Чиқарув рейси HY8272 қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:
Истанбулдан учиш — 29 июл, соат 07:30
Тошкентга етиб келиш — 29 июл, соат 13:35
Вақтлар маҳаллий вақт бўйича кўрсатилган.
“Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва тушунишингизга умид қиламиз. Парвозлар хавфсизлиги — “Uzbekistan Airways”нинг устувор вазифасидир”, дейилади хабарда.
Live
Барчаси