Истанбулда сўйиб кетилган аёлнинг қотили Навоий вилоятига қочиб келгани аниқланди (видео)
3-саҳифа
−
02 Октябрь 19162 2 дақиқа
Аввалроқ, Туркиянинг ўзбекистонликлар энг кўп истиқомат қиладиган мегаполисларидан бири Истанбулнинг Фотиҳ туманида Ўзбекистон фуқароси бўлган 36 яшар Зулайҳо Э. (исми ўзгартирилган) бўғзидан пичоқланиб, ўлдириб кетилгани ҳақида хабар берилганди. Қотилликни содир этганликда гумонланаётган шахс Ўзбекистоннинг Навоий вилоятида қўлга олинди. Бу ҳақда Туркия матбуоти ёзмоқда.
Ўзбекистон расмий идоралари бу ҳақда маълумот бермаган бўлса-да, турк матбуотининг маълум қилишича, қотилликни содир этишда гумонланаётган 46 яшар Акмалжон Рустамович С. Туркиядан қочишга улгуриб, Ўзбекистоннинг Навоий вилоятидаги уйига яширинишга улгурган ва 27 сентябрь куни мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинган.
Гап шундаки, қотиллик жорий йилнинг 20 сентябрь куни соат 21:30 да Истанбулнинг Фотиҳ туманидаги Оқсарой маҳалласида содир бўлган. Ўзбекистон фуқароси, асл исми Ҳалимахон Одиловна Аҳмадова бўлган аёл ўз уйида жонсиз ҳолда топилган. Хабар келиб тушганидан кейин воқеа жойига полиция, терговчилар гуруҳи ва тез тиббий ёрдам ходимлари етиб борган. Аниқланишича, аёл бўғзидан пичоқланиб, ўлдирилган. Жасад Суд тиббиёт институти ўликхонасига юборилган. Жамоат хавфсизлиги бошқармаси қотиллик бюроси полицияси воқеа юзасидан тергов бошлаган ва хавфсизлик камераси тасвирларини текширган.

Полиция ходимлари ўзбек фуқароси Акмалжон Рустамович С. бинодан чиқиб кетаётгани тасвирини олган. Қотилликда гумонланувчи Ўзбекистонга қочиб кетгани аниқланган. Воқеа юзасидан тергов олиб бораётган Қотиллик бюроси ходимлари гумонланувчини қўлга олиш учун консуллик ходимлари билан учрашган. Акмалжон Рустамович С. 27 сентябрь куни Ўзбекистоннинг Навоий вилоятида ўзбек ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинган хабар қилинган.
Воқеа содир бўлган вақтда маст бўлганини айтган гумонланувчи, аёлни кўриш учун Туркияга боргани ва қайтиб келганини билдирган. Шунингдек, у аёл пул учун шантаж қилганини, бу эса қотилликка сабаб бўлганини айтган. Гумонланувчининг суди Ўзбекистонда бўлиб ўтиши айтилмоқда.
Live
Барчаси