Италия-Исроил ўйини олдидан норозилик намойишлари бўлиб ўтди

Спорт

image

Италия терма жамоасининг Жаҳон чемпионати-2026 саралаш босқичидаги Исроилга қарши ўйини олдидан Удине шаҳрида Фаластин тарафдорлари ва полиция ўртасида тўқнашувлар содир бўлди. Минглаб одамлар ўйиннинг ўтказилишига норозилик сифатида шаҳар кўчаларида тинч юриш ўтказди. Бу ҳақда “Euronews” нашри хабар берди.

Манбага кўра, намойишлар Ғазо бўйича янги тузилган сулҳ битимига қарамай давом этган. Тахминан 10 минг киши иштирок этган юришнинг охирида айрим тартибсизликлар кузатилган. Тартибни сақлаш учун 1000 дан ортиқ полициячи ва армия ходимлари жалб қилинди. Вертолётлар ва дронлар “Фриули” стадиони атрофида кузатув олиб борди. Майдон атрофида қатъий назорат пунктлари ўрнатилиб, мухлислар ўйинга киришда металл детекторлардан ўтишди.

Фаластин тарафдорлари Италия футбол федерацияси (FIGC)ни Исроил жамоаларига қарши бойкот эълон қилмагани учун танқид қилди. Шунга қарамай, стадионда йиғилган мухлислар Исроил мадҳияси янграганида қарсак чалди. Ўйинда Италия 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Матео Ретеги пенальтидан ҳисобни очди, Жанлука Манчини ва Николо Барелла эса ғалабани мустаҳкамлади. Бу натижа Италияга плей-офф босқичида қатнашиш имконини тақдим этди.

Маълумот учун, саралаш босқичи натижаларига кўра, Норвегия терма жамоаси “И” гуруҳида ҳозирча уч очко олдинда бормоқда, бироқ Италия ҳамон тўғридан тўғри йўлланма учун курашни давом эттирмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Италия Исроил Ғазо Жаҳон чемпионати-2026

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг