Италия Суперкубоги финалчилари аниқ бўлди
Спорт
−
20 Декабрь 1587 1 дақиқа
Кеча, 19 декабрь куни “Болонья” ва “Интер” жамоалари ўртасидаги Италия Суперкубоги ярим финал учрашуви бўлиб ўтди. Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳридаги “Ал-Аввал Парк” стадионида бўлиб ўтган учрашувда “Болонья” пенальтилар сериясида “Интер”ни мағлуб этиб, Италия Суперкубоги финалига йўл олди.
Учрашувдаги ҳисобни 2-дақиқада “Интер” ҳужумчиси Маркюс Тюрам очган бўлса, 35-дақиқага келиб “Болонья” ярим ҳимоячиси Риккардо Орсолини пенальтидан аниқ зарба бериб, орадаги мувозанатни тиклади.
Асосий вақтда 1:1 ҳисобидаги дурранг қайд этилгач, жамоалар пенальтилар сериясига мурожаат қилишди. Унда “Болонья” футболчилари аниқроқ ҳаракат қилиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.
Турнирнинг биринчи ярим финалида “Наполи” “Милан”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Энди “Наполи” ва “Болонья” жамоалари жорий йилнинг 22 декабрь куни Италия Суперкубоги финал учрашувида майдонга тушади.
Маълумот учун, 2024 йилда “Милан” финалида “Интер” устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, Италия Суперкубогини қўлга киритган эди.